14-Тошкент шаҳар округ комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди
Фото: «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни округ раиси Абдулла Магрупов олиб борди.
Дастлаб округ комиссияси аъзоларига Марказий сайлов комиссияси томонидан тақдим этилган аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округи ҳудуди бўйича референдум участкаларининг жойлашуви юзасидан 12 та туман ҳокимларининг тақдимномалари маълумот учун қабул қилинди.
Муҳокамалардан сўнг округ аъзолари томонидан Тошкент шаҳар референдум округи ҳудудида 823 та референдум участкалари тузилганлиги ҳақида қарор қабул қилинди.
Йиғилиш якунида округ комиссияси раиси референдум кампанияси давомида амалга ошириладиган ишлар ва режалар хусусида батафсил тўхталиб, округ аъзоларига вазифалар тақсимоти белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг