14 мартдан Бухорода иситиш мавсуми тугайди
Жорий йилнинг 14 март кунидан бошлаб Бухоро вилоятида иситиш мавсуми якунланади. Бу ҳақда вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг бир кеча-кундузда ўртача 10 даражадан юқори бўлаётгани инобатга олиб, вилоят ҳокимининг тегишли фармойишига асосан «Бухороэнергомарказ» АЖ ҳамда «Иссиқлик манбаи» ДУК тасарруфидаги барча иситиш қозонхоналарининг фаолияти жорий йилнинг 14 март санасидан бошлаб тўхтатилади.
«Кўп квартирали уйларни иссиқ сув билан узлуксиз таъминлаш ишлари давом эттирилади», дейилади бошқарма хабарида.
Қўшимча қилинишича, техник жараёнлар давомида иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар ёки иссиқ сув жўмракларидан қисқа муддат зангли сувлар оқиши кузатилиши мумкин.
Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси шунингдек, етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг