102 ёшли Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси юрт эртаси учун овоз берди

11:14 24 Октябр 2021 Жамият
838 0

Фото: Халқ сўзи

Бухоро шаҳридаги Турсуной кўчаси 12 -уйда истиқомат қилувчи Аҳмад Ғуломов табаррук 102 ёшда. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган отахоннинг қўли доим дуода.

- Юртимиз тинч, турмушимиз фаровон бўлсин, Ўзбекистонимизга кўз тегмасин, - дейди у. - Ёшлигим шундоқ кўз ўнгимда. Шамолдек елардим.Тақдир экан, урушдан соғ-омон қайтиб, ували-жували бўлдим.

29 невара, 18 чеваранинг суюмли бобожониси бўлган Аҳмад ота бугун тонгданоқ байрамона кийиниб, яқинлари кўмагида ҳовлига чиқди. Ўз навбатида Бухоро шаҳридаги 38 – сайлов участкаси аъзолари ушбу хонадонга ташриф буюриб, Аҳмад отага сайловда овоз бериши учун имконият яратдилар. Отахон ўзи муносиб деб топган номзод учун овоз берди.

Мазкур сайлов участкаси раиси Ражаб Акрамовнинг айтишича, участка ҳудудида 2655 нафар сайловчи бор.Уларнинг бу муҳим сиёсий тадбирда фаол қатнашишлари учун зарур барча шароит мавжуд Аҳмад ота Ғуломовга ўхшаб имконияти чекланган 30 нафар сайловчининг эса бевосита уйига бориб, уларнинг ўзлари энг муносиб деб топган номзод учун овоз беришларига имконият яратилди.

Истам ИБРОҲИМОВ, “Халқ сўзи”.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер