100 дан ортиқ фаолият билан ўзини ўзи банд қилган ҳолда шуғулланиш мумкин

14:58 14 Декабрь 2023 Жамият
437 0

Архив сурат

Аҳолини тадбиркорлик фаолиятига янада кенг жалб қилиш ва қонуний меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратиш мақсадида ўзини ўзи банд қиладиган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига қуйидагилар ҳам киритилган:

— қайта ишланган жундан кийимлар ва бошқа буюмлар тўқиш;
— уй шароитида лойдан тандир тайёрлаш;
— атлас ва адрас тўқиш;
— майда мунчоқ (бисер) тикиш;
— дўппидўзлик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
— темирчилик маҳсулотларини уй шароитида тайёрлаш;
— асаларичилик, шунингдек, асалари уяси ва рамкаларини ясаш;
— қуроқчилик усулида кўйлак, кўрпа ва ёпинчиқлар тикиш;
— қўзиқоринларни териш, уй шароитларида етиштириш ва сотиш;
— пичоқ тайёрлаш, чархлаш ва сотиш;
— қоғоздан қутилар, бандероллар тайёрлаш;
— уй шароитида иссиқхона маҳсулотларини етиштириш;
— тайёр маҳсулотга этикетка бириктириш;
— уй шароитида болалар ўйинчоғи ишлаб чиқариш;
— уй шароитида супурги етиштириш ва тайёрлаш;
— ясси оёқли болалар оёқ кийимларини тайёрлаш;
— миллий тақинчоқлар ясаш;
— кандакорлик, мискарлик буюмларини уй шароитида тайёрлаш;
— дағал жундан гилам, кўрпа ва ёстиқ тайёрлаш.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер