10 миллион сўм маънавий зарар ундириб берилди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Қарши шаҳарда яшовчи фуқаро Сабит Бойсариевнинг мурожаати келиб тушди. Унга кўра фуқаро “Шовот Махсус бино қурилиш“ МЧЖ билан ўзаро уй сотиб олиш бўйича шартнома имзолаган аммо тадбиркор уйнинг нархини асоссиз ошириб юборган. Ушбу ариза асосида Федерация истеъмолчи номидан Фуқаролик Ишлари Бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритиб, суднинг ҳал қилув қарори билан фуқаро ҳисобига уй учун тўланган бошланғич 30.550 млн сўм, 10 110 795 сўм маънавий зарар жами 40 660 795 сўм ундириб берди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг