1-Қорақалпоғистон округ комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилди
Фото: Халқ сўзи
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ комиссияси раиси У.Жалменов очди ва бошқариб борди.
Округ комиссияси раиси кириш сўзида жорий йилнинг 30 апрель куни ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси референдумини ташкил этиш, бу борада амалга ошириладиган ташкилий-ҳуқуқий ишлар ҳамда ушбу сиёсий жараённи ўтказиш тартиби билан боғлиқ бошқа масалаларга тўхталди.
Шундан сўнг йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан 1-Қорақалпоғистон округ комиссияси раисининг ўринбосари С.Утемуратова, комиссия котиби М.Утепбергеновлар сўзга чиқиб, округ комиссиялари аъзоларининг вазифалари, сиёсий жараённинг аҳамияти ҳақида баёнот қилди.
Йиғилишда 1-Қорақалпоғистон округ комиссиясининг иш режаси, комиссия аъзоларининг вазифалар тақсимоти ва бошқа кун тартибидаги масалалар комиссия аъзоларининг очиқ овоз бериш йўли билан қарор қабул қилинди.
Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси референдумини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ комиссиясининг Матбуот марказини ташкил қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Матбуот марказининг таркиби тасдиқланди.
Референдумнинг очиқ-ошкора, адолатли ўтишида оммавий ахборот воситалари ҳам муҳим ўрин тутади. Округда Матбуот марказининг ташкил этилиши сиёсий жараёнларда маҳаллий ва марказий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб, журналист ва блогерларга тезкор ахборот етказишда ҳамкорликда иш олиб боришлари таъкидланди ва бу борадаги вазифалар белгилаб олинди.
Шу куни 1-Қорақалпоғистон округ комиссиясининг аъзоларига гувоҳномалар топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг