Озарбайжонда навбатдан ташқари парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
Фото: РИА Новости / Айдын Октай
Озарбайжонда соат 8:00 дан навбатдан ташқари парламент сайловларида овоз бериш учун сайлов участкалари ўз ишини бошлади.
5 млн.дан кўпроқ фуқаро 125 та сайлов участкасида овоз беради. Парламентдаги 125 ўринга 1,3 мингдан кўпроқ номзод даъвогарлик қилмоқда, бу 2010 ва 2015 йиллардаги парламент сайловларидан деярли икки марта кўпроқни ташкил қилади.
Озарбайжон қонунчилигига кўра, сайловлардаги иштирокнинг қуйи чегараси белгиланмаган, шу сабабли улар исталган вазиятда бўлиб ўтган деб топилади.
65 мингдан кўпроқ маҳаллий ва 850 дан кўпроқ халқаро кузатувчилар сайловлар боришини кузатиб боришади. Сайловда Озарбайжондаги барча 19 та партия, жумладан, ҳукмрон “Янги Озарбайжон” иштирок этмоқда.
Хорижда овоз бериш кўзда тутилмаган. Республика марказий сайлов комиссияси сайловларнинг дастлабки натижаларини 9 февраль ярим тундаёқ эълон қилишни режалаштирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг