Reuters: АҚШ Қуролли кучлари Эронга қарши узоқ муддатли операцияга тайёргарлик кўрмоқда

Маълум қилинишича, 2025 йил июнь ойида ўтказилган амалиётга нисбатан анча мураккаб режалар ишлаб чиқилган.

15:51 14.02.2026
Пенсия жамғармаси пенсия ёшидаги фуқароларни огоҳлантирди

Айни кунларда телефон орқали пенсия ёшидаги фуқароларга нотаниш рақамлар орқали қўнғироқ қилиниб, уларнинг пенсиялари кейинги ойдан оширилишини айтиб, пластик карта ёки паспорт маълумотларини сўраш ҳолатлари учрамоқда.

15:10 14.02.2026
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 543 йиллиги кенг нишонланмоқда

Сўнгги йилларда темурий шаҳзода, буюк саркарда ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур номи янада улуғланиб, унинг ҳаёти ва ижодини чуқур ўрганиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда. Зеро буюк шоир меросини чуқур ўрганиш, уни замонавий илм-фан ва таълим жараёнлари билан уйғун ҳолда...

14:23 14.02.2026
Дам олиш кунларида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.

21:46 13.02.2026
Юқори Чирчиқда «Lada» ва «Damas» тўқнашди

Ҳодиса оқибатида транспорт воситаларидан бирида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ёткизилган.

21:35 13.02.2026
Тошкентда 3 млрд сўмлик ноқонуний дори сотган ота-бола ушланди

Ҳозирда дори воситалари намуналари экспертизадан ўтказиш мақсадида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

21:16 13.02.2026
Хитойда «штурвал» туридаги рулли автомобиллар тақиқланади

Бундай руллар мажбурий зарбага чидамлилик синовларидан ўта олмайди.

21:07 13.02.2026
Қўмита мажлисида тиббиёт ҳамда фармацевтика соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштиришга оид қонунлар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 13 февраль куни бўлиб ўтган Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.

20:53 13.02.2026
Юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

18:48 13.02.2026
«Дизайн» жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди

Марҳум ўзининг юмористик чиқишлари орқали кенг омма эътирофига сазовор бўлган.

18:25 13.02.2026
Президент Рамазон ойида нарх-наво барқарорлигини таъминлаш бўйича топшириқ берди

«Кейинги ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланади. Саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган ушбу муқаддас кунларда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим», деди давлатимиз раҳбари.

16:59 13.02.2026
Ўзбекистонда «100 та маҳсулот акселератори» дастури бошланади

Дастур доирасида Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё давлатларига экспортни йилига камида 25 фоизга ошириш кўзда тутилган.

16:53 13.02.2026
Такрор айтаман: ички бозордаги талабни ўзи билан юқори иқтисодий ўсишни таъминлаб бўлмайди — Президент

Давлатимиз раҳбари бу йил вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг асосий вазифаси янги маҳсулотлар билан янги бозорларга кириб бориш бўлишини таъкидлади.

16:41 13.02.2026
Сенаторлар томонидан жойларда навбатдаги ялпи мажлисда маъқулланган қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва муҳокама қилинган масалалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида сенаторлар ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.

16:36 13.02.2026
Импортдан арзонроқ маҳаллий маҳсулот яратган давлат корхоналари муҳандисларига мукофот берилади

Маҳаллий маҳсулотларни кўпайтириш учун ташкил қилинадиган алоҳида жамғарма ҳисобидан маҳаллийлаштириш лойиҳаларига 10 йилгача хорижий валютада 6 фоизли, миллий валютада 12 фоиз кредит ажратилади. Тадбиркорларга илғор технологиялар трансфери учун 1 миллион долларгача, саноат стартаплари учун 1 миллиард сўмгача компенсация беради.

16:31 13.02.2026
Ўтган йили хорижий ташрифлар доирасида 135 млрд долларлик келишувларга эришилди

Бундан ташқари шу йилнинг ўзида Туркия билан 9 миллиард, Покистон билан 1 миллиард 428 миллион долларлик инвестиция битимлари имзоланди.

16:22 13.02.2026
Бу йил 50 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича режа қилинган

Президентимиз янги лойиҳалар, энг аввало, юқори қўшилган қийматли ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга, хомашё ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга, юқори даромадли иш ўринларини яратиб, меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилиши кераклигини яна бир бор қайд этди.

16:00 13.02.2026
Республика саноати камида 8,5 фоизга ўстирилади

Бу бўйича мутасаддиларга тармоқбай ва ҳудудбай режа тасдиқлаш вазифаси қўйилди.

15:54 13.02.2026
Оилавий тадбиркорлар сони бўйича қайси вилоят етакчи экани айтилди

2026 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда фаолият юритаётган оилавий тадбиркорлар сони 5 575 тани ташкил этган.

15:33 13.02.2026
Стратегик корхоналар «Ягона ғазначилик» ахборот тизими билан қамраб олинади

Бу орқали барча харидларни риск-таҳлил асосида «қизил», «сариқ» ва «яшил» тоифаларга ажратиб, самарасиз харажатларга бутунлай чек қўйилиши қайд этилди.

15:22 13.02.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер