«Дизайн» жамоаси аъзоси Дилшодбек Мусабеков вафот этди
Видеодан кадр
«Дизайн» жамоаси аъзоси, қизиқчи Дилшодбек Мусабеков 50 ёшида вафот этди. Бу ҳақда бошқа бир кулги жамоаси — «Браво» вакили Отабек Мирзахолов маълум қилди.
Комик актёр бугун, 13 февраль куни ҳамкасбининг суратини Instagram саҳифасига жойлаган ва расм остида «Аллоҳ марҳумни ўз раҳматига олсин, жойларини жаннатдан қилсин. Сабр берсин», дея изоҳ қолдирган.

Шунингдек, қизиқчи Улуғбек Холмедов ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Дилшодбек Мусабековнинг вафоти муносабати билан пост жойлаб, мухлислардан марҳумнинг ҳаққига дуо қилишларини сўраган.

Дилшодбек Мусабеков Андижон вилоятида туғилган. «Дизайн» жамоасидаги ва кино-фильмлардаги юмористик чиқишлари орқали кенг омма эътирофига сазовор бўлган. Шунингдек у «Жайдари зарба», «Лаббай раис» каби бир қатор фильмларда ҳам роль ижро этган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг