Оилавий тадбиркорлар сони бўйича қайси вилоят етакчи экани айтилди

15:33 13 Февраль 2026 Иқтисодиёт
417 0

2026 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 5 575 та оилавий тадбиркорлар фаолият юритмоқда. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Оилавий тадбиркорлар сони ҳудудлар кесимида тақсимланганда, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрига тўғри келган. Пойтахтда 1 579 та оилавий корхона рўйхатга олинган. Ундан кейинги ўринларда 1 115 та кўрсаткич билан Тошкент вилояти иккинчи, 582 та оилавий корхоналар сони билан Хоразм вилояти учинчи поғонадан жой олган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида 551 та, Қорақалпоғистон Республикасида 517 та, Бухоро вилоятида 336 та, Қашқадарё вилоятида 271 та, Андижон вилоятида 140 та, Фарғона вилоятида 138 та, Сурхондарё вилоятида 120 та, Жиззах вилоятида 74 та, Наманган вилоятида 50 та, Навоий вилоятида 44 та ҳамда Сирдарё вилоятида 40 та оилавий тадбиркорлар рўйхатга олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер