Импортдан арзонроқ маҳаллий маҳсулот яратган давлат корхоналари муҳандисларига мукофот берилади

Маҳаллий маҳсулотларни кўпайтириш учун ташкил қилинадиган алоҳида жамғарма ҳисобидан маҳаллийлаштириш лойиҳаларига 10 йилгача хорижий валютада 6 фоизли, миллий валютада 12 фоиз кредит ажратилади. Тадбиркорларга илғор технологиялар трансфери учун 1 миллион долларгача, саноат стартаплари учун 1 миллиард сўмгача компенсация беради.

16:31 13.02.2026
Ўтган йили хорижий ташрифлар доирасида 135 млрд долларлик келишувларга эришилди

Бундан ташқари шу йилнинг ўзида Туркия билан 9 миллиард, Покистон билан 1 миллиард 428 миллион долларлик инвестиция битимлари имзоланди.

16:22 13.02.2026
Олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун БҲМнинг 320 баравари миқдорида фоизсиз қарз ажратилади

Қарз якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи жисмоний шахсларга ва устав фонди (устав капитали)нинг камида 50 фоизи қарз ажратилиши вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига ажратилади.

15:41 13.02.2026
Президент ҳудудий саноатни ривожлантириш бўйича ҳокимларга саволлар кўплигини айтди

Қайд этилишича, сўнгги уч йилда жами инвестициялар 1,8 баробарга кўпайган, лекин айрим туманларда инвестициянинг саноатга таъсири кўринмаяпти.

15:36 13.02.2026
Маҳаллий корхоналар учун хомашё импорти божлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади

Давлатимиз раҳбари кичик корхоналарнинг хомашёга эҳтиёжини аниқлаб, қайси давлатдан, қанча миқдорда ва қандай нархда олиб келиши, транспорт харажатини ҳисоб-китоб қилиб, хомашё захирасини шакллантириш вазифасини қўйди.

15:16 13.02.2026
Ўзбекистонда мис қазиб олиш ҳажми ва рудадан олинадиган металл улуши кўпайтирилади

Бунинг учун 57 та махсус техника олиб келиб, руда қазиб олишни 46 миллиондан 64 миллион тоннага ошириш, маҳаллий корхоналар учун биржага ҳар ой камида 10 минг тонна мис чиқариш топширилди.

15:09 13.02.2026
Президент масъулларга автокредит ставкасини пасайтиришни топширди

Давлатимиз раҳбари аҳолининг маҳаллий автомобилларга талабини рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкасини пасайтириш ва ҳажмини ошириш чорасини кўришни топширди.

14:58 13.02.2026
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилиш бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

14:46 13.02.2026
Шавкат Мирзиёев Оҳангарондаги маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси билан танишди

Давлатимиз раҳбари Оҳангарон туманига ташрифи давомида “Premier” маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

14:26 13.02.2026
Давлатимиз раҳбари мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш корхонасида бўлди

Оҳангарон туманида жойлашган корхона лойиҳаси Хитой ва Германия компаниялари билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда амалга оширилаётгани, унинг умумий қиймати 36 миллион долларга тенг экани ҳақида маълумот берилди.

14:02 13.02.2026
АҚШда яна 1,6 миллион ноқонуний муҳожир депортация қилиниши мумкин

Уларнинг қарийб 800 минг нафари судланган шахслар ҳисобланади.

13:56 13.02.2026
Президент Оҳангарондаги микропроцессор модулларини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди

Мазкур корхонада идентификация учун мўлжалланган микропроцессор модуллари, сим-карталар, шунингдек, транспорт, ижтимоий ва халқаро тўлов карталарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

13:24 13.02.2026
Шавкат Мирзиёев Оҳангарон туманига ташриф буюрди

Дастлаб тумандаги юқори кучланишли кабель ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишилди.

12:43 13.02.2026
Давлат бошқарувида адолат симфонияси

XIV-XV асрлар чорраҳасида, Ўрта Осиёнинг марказида Темурийлар даври юлдузлар туркуми каби чарақлаб, Шарқни “Иккинчи Ренессанс даври”нинг ёрқин нури билан ёритди.

12:42 13.02.2026
Қашқадарёда бир ойда минг нафардан ортиқ ўқувчи хорижий тил билиш сертификатига эга бўлди

Сертификатига эга бўлган ўқувчилардан 4 нафари IELTS'дан 8,0 баллни қўлга киритган.

12:40 13.02.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер