Ўзбекистонда мис қазиб олиш ҳажми ва рудадан олинадиган металл улуши кўпайтирилади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда тармоқ раҳбарлари ўзимиздаги хомашёдан тайёр маҳсулот яратиш ҳақида доим бош қотириши кераклиги қайд этилди.
Масалан, олтинни қайта ишлаш учун яратилган шароитлар туфайли заргарлик саноатида ўтган йилнинг ўзида 3,3 карра ўсиш бўлиб, 13 триллион сўмлик маҳсулот чиқарилди. Бу йил ҳам 1,3 баробар ўсиш режа қилинган.
Электротехника тармоғида ҳам йилига 160 минг тонна мисни чуқур қайта ишлаш қувватлари бор. Лекин ўтган йили корхоналарга 92 минг тонна мис берилган. Қазиб олиш ҳажмини, рудадан олинадиган мис улушини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
Бунинг учун 57 та махсус техника олиб келиб, руда қазиб олишни 46 миллиондан 64 миллион тоннага ошириш, маҳаллий корхоналар учун биржага ҳар ой камида 10 минг тонна мис чиқариш топширилди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг