Олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун БҲМнинг 320 баравари миқдорида фоизсиз қарз ажратилади
Олис ва чекка ҳудудларда хорижий тилларга ўқитиш марказларини ташкил этиш учун БҲМнинг 320 баравари миқдорида фоизсиз ссуда ажратилади. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 11 февралдаги ПҚ–59-сон қарорига асосан, олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда хорижий тилларга ўқитиш бўйича таълим хизматлари кўрсатувчи ташкил этиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан 3 йилгача муддатга базавий ҳисоблаш миқдорининг 320 баравари миқдорида фоизсиз қарз (ссуда) ажратилиши белгиланган.
Қарз ажратишда қуйидаги талаблар белгиланади:
- якка тартибдаги тадбиркор бўлган ёки юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектининг уларга хорижий тиллар бўйича камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификати олинганига икки йилдан ошмаган бўлиши;
- қарз олувчи субъектлар билан Жамғарма ижро этувчи органи ўртасида аффилланганлик ҳолати бўлмаслиги.
Шунингдек, қарз якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти сифатида фаолият юритувчи жисмоний шахсларга ва устав фонди (устав капитали)нинг камида 50 фоизи қарз ажратилиши вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароларига тегишли бўлган юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектларига ажратилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг