Маҳаллий корхоналар учун хомашё импорти божлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади

15:16 13 Февраль 2026 Сиёсат
365 0

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлатимиз раҳбари кичик корхоналарнинг хомашёга эҳтиёжини аниқлаб, қайси давлатдан, қанча миқдорда ва қандай нархда олиб келиши, транспорт харажатини ҳисоб-китоб қилиб, хомашё захирасини шакллантириш вазифасини қўйди.

Электротехника корхоналари ўтган йили 27 миллиард сўмлик имтиёздан фойдаланиб, экспортни 83 миллион долларга, бюджетга тушумни 46 миллиард сўмга оширган. Улар ўзимизда бўлмаган альбумин катанкани импорт божи бўйича имтиёз муддатини узайтиришни сўраган.

Худди шундай заргарлик саноати учун қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларга, металлургия саноати учун юқори ҳароратга чидамли бўёқларга, озиқ-овқат корхоналари фойдаланадиган цитрус концентратларига ҳам бож белгиланган. Мутасаддиларга маҳаллий корхоналар учун хомашё импортига божларни тўлиқ қайта кўриб чиқиш топширилди.

Гилам ишлаб чиқарувчиларга кафолатли хомашё базаси яратилгани учун уч йилда соҳада экспорт 2 карра ошди. Ёки мебелчилар учун ёғоч олиб келишга енгиллик қилиб берилгани ҳисобига бу тармоқда ҳам икки йилда ишлаб чиқариш 1,4 баробар кўпайди.

Мебелчилар полимер, эшик-ромчилар альбумин хомашёсини, маиший кимё корхоналари пигмент ва ароматизатор, умуман, ишлаб чиқарувчилар маҳсулотини қадоқлаш учун қоғоз ва картон захирасини яратиш масаласини кўтарган.

Ташқи бозорда хомашё арзон пайтда захира қилиш учун имтиёзли ресурс бўлса, ташиш харажатининг бир қисми қопланса, бундай тармоқлар ҳам иқтисодий ўсишга катта туртки беради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер