Тошкентдаги «Строй город» қурилиш бозори вақтинча ёпилди

ФВБ хабарига кўра, бозор ўзбошимчалик билан электр энергиясидан узилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз.

19:10 01.07.2025
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияларни амалга ошириш борасидаги Ўзбекистон тажрибаси Женевада тақдим этилди

Тадбир инсон ҳуқуқларини амалга ошириш, ҳисоботлар тақдим этиш ва келгуси фаолиятнинг миллий механизмларини яратиш, фаолият юритиш ва мустаҳкамлаш билан боғлиқ тажриба ҳамда илғор амалиётлар алмашишга бағишланди.

18:50 01.07.2025
Сурхондарёда йирик ҳажмли насос қувури ёрилиб кетди

Вилоят ҳокимлиги ҳодисанинг сабаби ва зарар кўлами юзасидан расмий баёнот берди.

17:35 01.07.2025
«Тараққиёт сари: Янги Ўзбекистон ислоҳотлари 2022–2025» тўплами тақдим этилди

У «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан аввал нашр этилган «Ҳаракатлар стратегияси билан 5 йил» тўпламининг мантиқий давоми ҳисобланади.

17:24 01.07.2025
Доллар курси яна туша бошлади

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 2 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

16:05 01.07.2025
«KIA» ва «BMW»да пойга уюштирган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

Уларнинг пойгаси акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди.

16:05 01.07.2025
Бухородаги боғчада болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан олинди

Ҳозирда мактабгача таълим ташкилотида бундай ҳолатни юзага келтирган сабаблар батафсил ўрганилиб, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

15:55 01.07.2025
Парламент аъзолари бизнес ва инвесторлар учун қулай муҳит яратишга қаратилган қонунчилик ташаббусларини муҳокама қилди — Фоторепортаж

​​​​​​​Маълумки, бугун, 1 июль куни Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўз ишини бошлаган эди.

15:31 01.07.2025
Тошкентга яна 200 та «Yutong» электробуси олиб келинади

Компаниянинг Марказий Осиё учун махсус ишлаб чиқилган 10 мингинчи автобуси «Тошшаҳартрансхизмат» томонидан харид қилинган.

14:43 01.07.2025
АҚШ Россияни зудлик билан Украина билан тинчлик шартномаси бўйича музокараларни бошлашга чақирди

«Биз зудлик билан ўт очишни тўхтатишга ва можарога барҳам бериш учун уч томонлама музокараларга ўтишга чақирамиз», — дея хулоса қилди Келлогг.

14:13 01.07.2025
Тожикистонда содир бўлган автоҳалокатда 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Йирик тўқнашув натижасида жами етти киши ҳалок бўлган.

12:48 01.07.2025
Тошкент метросининг поезди ноодатий кўринишга келтирилди — фоторепортаж

Метро вагонлари дизайнидаги янгича ёндашув поездда ёшларнинг вақтини унумли ўтказишга тарғиб этувчи суратлар билан безатилган.

12:26 01.07.2025
Марказий Осиёда сув ресурсларини бошқаришда мустақил институционал механизмлар яратилиши зарур

Ҳозирги иқлим ўзгаришлари боғлиқ шароитда сув захираларидан фойдаланиш масаласи тобора долзарб масалага айланмоқда.

12:23 01.07.2025
Ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти барпо этиш йўлида конституциявий ислоҳотларнинг ўрни

Ҳар бир демократик давлат тараққиётининг асосий таянчи ҳисобланган Конституция, мамлакат сиёсий-ҳуқуқий тизимининг негизини белгилаб беради.

12:15 01.07.2025
Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Бундан ташқари Ҳаж ибодати тугаганидан сўнг Бош консулхонага 40 нафардан зиёд зиёратчилар хорижга чиқиш паспортларини йўқотгани боис Ўзбекистонга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун мурожаат қилган.

12:13 01.07.2025
Путин уруши Украинани бўйсундиришдан бошқа нарсага қаратилмаган — Германия ташқи ишлар вазирлиги

Германия янги ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль лавозимига киришганидан буён биринчи марта Украинага келди.

11:55 01.07.2025

Янгиликлар тақвими

Кластер