Тошкентдаги «Строй город» қурилиш бозори вақтинча ёпилди

19:10 01 Июль 2025 Жамият
338 0

Фото: Telegram

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Учтепа туманида жойлашган «Строй город» қурилиш бозори ўзбошимчалик билан электр энергиясидан узилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Пойтахт ФВБ мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Билдирилишича, жорий йилнинг 13 июнь куни «Озиқ-овқат стандарт картон» МЧЖга қарашли «Строй город» савдо комплекси бинолари ва хоналарида аниқланган ёнғинга қарши кураш чоралари бўйича камчиликларни ва қонун бузилишларини тўлиқ бартараф этилгунга қадар иш фаолиятини вақтинча тўхтатиб туриш тўғрисида суднинг ҳал қилув қарори чиқарилган. Шунга асосан, 27 июнь кунидан савдо комплекси фаолияти вақтинча тўхтатилган.

ФВБга кўра, бозор ўзбошимчалик билан электр энергиясидан узилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер