Парламент аъзолари бизнес ва инвесторлар учун қулай муҳит яратишга қаратилган қонунчилик ташаббусларини муҳокама қилди — Фоторепортаж
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Маълумки, бугун, 1 июль куни Хива шаҳрида Биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон парламентлараро форуми ўз ишини бошлаган эди.
Форум доирасида «Иқтисодий тараққиётни парламент томонидан қўллаб-қувватлаш: бизнес ва инвестициялар учун янги имкониятлар» мавзусида панель сессияси ўтказилди.
Мазкур сессия давомида икки мамлакатнинг иқтисодий ривожи учун парламентлар томонидан қонунчилик асослари яратиш, инвесторлар учун қулай муҳит шакллантириш, кичик бизнесни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Имтиёзли солиқ ва кредит сиёсати, соддалаштирилган тартиб-таомиллар, савдо ва инвестиция битимларини қонуний асосда мустаҳкамлаш, давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш борасида парламент ташаббуслари тақдим этилди.
Шунингдек, рақамли иқтисодиёт, мобил стартаплар, молиявий технологиялар, яшил технологиялар ва экологик лойиҳаларга инвестиция жалб этиш бўйича ҳам фикрлар билдирилди.
Сессия якунида парламентлар бизнес ҳамжамияти билан бевосита мулоқотда бўлиши ва иқтисодий сиёсатни қонунчилик орқали қўллаб-қувватлаши зарурлиги қайд этилди.
Юнус БЎРИЕВ, Отабек САИДАҲМАДОВ
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Фаррух Зокиров ижодини кенг тарғиб қилиш ҳамда ёш авлодга муносиб етказиш тўғрисида
- Закиров Фаррух Каримовични «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотлаш тўғрисида
- Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров шарафланди
- Польша билан иккинчи жаҳон уруши тарихи бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади
- Эронда интернет узилиши 47 кундан бери давом этмоқда
- WSJ: Европа АҚШнинг НАТОдан эҳтимолий чиқишига қарши захира мудофаа режасини ишлаб чиқмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг