Ўзбекистон импортидаги ТОП: 10 давлатлар

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар.

12:16 27.07.2023
Озодбек Назарбеков Маданият вазири лавозимига маъқулланди ва тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Озодбек Аҳмадович Назарбеков Ўзбекистон Республикаси маданият вазири лавозимига тасдиқланди.

12:15 27.07.2023
Навоий шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Эргашев Дилмурод Бекмурадович Навоий шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

11:36 27.07.2023
Ўзбекистонлик фуқароларни Япония корхоналарига ишга жалб этиш бўйича ҳамкорлик меморандумлари имзоланди

Айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.Қўчқоров бошчилигидаги делегациядан иборат ишчи гуруҳ Японияда бўлиб турибди.

11:34 27.07.2023
Дунёда йилига қарийб 236 минг киши чўкиш оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда — ЖССТ

Ҳозир ёзнинг айни чилласи. Жазирама кунларда кўп одамлар, айниқса болалар ва ўсмирлар сув ҳавзаларида мароқли вақт ўтказишни истайди.

11:28 27.07.2023
Бугун Янгиҳаёт туманининг баъзи жойларида газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида метро қурилиши сабабли Д-219 мм ер ости ўрта босимли газ қувурини хавфсиз жойга кўчириш ишларини бажариш мақсадида Ал-Фарғоний, Олчазор, Хушнуд, Ёрқин Ҳаёт, Чароғон, Чорбоғ, Виқор, Дўстлик ва Иқбол маҳаллаларида 2023 йил 27 июль куни соат 10:00...

11:22 27.07.2023
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қатар элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ташқи ишлар  вазири Бахтиёр Саидов кеча Қатар элчиси  Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул  қилди.

11:18 27.07.2023
Бошқарувдаги раҳбарлар ва масъул ходимларнинг Сингапурга хизмат сафари бошланди

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 17 январь куни Сингапур Республикасига давлат ташрифи доирасида ушбу мамлакатда давлат хизматчилари учун қисқа муддатли стажировкаларни ташкил қилиш бўйича келишувга эришилганди. Ушбу вазифа ижросини таъминлаш мақсадида бир гуруҳ хизматчилардан иборат Ўзбекистон делегацияси Сингапурга борди.

11:13 27.07.2023
Коронавирус (СOVID-19) инфекцияси бўйича эпидемик вазият барқарор — Санепидқўмита

Пандемия бошланган кундан бошлаб жорий йилнинг 25 июль ҳолатига дунёда 692,1 млн нафардан ортиқ беморларда коронавирус инфекцияси аниқланган ва улардан 6,9 млн нафари (0,9 фоиз) вафот этган.

11:09 27.07.2023
Чехияда от спортининг конкур йўналиши бўйича CSOI 4* таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 27-30 июль кунлари Чехияда от спортининг конкур йўналиши бўйича CSOI 4* таснифидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма берувчи мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

11:08 27.07.2023
Тарихи ва тақдири муштарак халқлар мамлакати

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан «Янги Ўзбекистон — тарихи ва тақдири муштарак халқлар мамлакати» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

11:05 27.07.2023

Янгиликлар тақвими

Кластер