Ўзбекистон ТИВ раҳбари Қатар элчисини қабул қилди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов кеча Қатар элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди.
“Қатарнинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳасан Ҳамза Ҳошим жанобларини қабул қилишдан хурсандман, — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. — Кейинги йилларда икки томонлама алоқалар изчил юксалиш моҳиятини касб этган ҳолда халқларимиз манфаатларига хизмат қиладиган кўплаб истиқболли қўшма лойиҳалар кун тартибига киритилмоқда”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг