2025 йилда Андижон вилоятининг доимий аҳоли сони 3 521 842 кишини ташкил этди

Вилоятда 2026 йил 1 январь ҳолатига 27 002 та корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

22:30 14.02.2026
Қандай машиналар антиквар саналади? ЙҲХХ изоҳ берди

2026 йил 1 февралдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 50 йил ва ундан ортиқ бўлган автомототранспорт воситаларидан фойдаланиш, уларни қайта рўйхатдан ўтказиш тақиқланди. Бунда фақат антиквар мақомига эга машиналарга истисно қилинади.

17:57 14.02.2026
Пенсия жамғармаси пенсия ёшидаги фуқароларни огоҳлантирди

Айни кунларда телефон орқали пенсия ёшидаги фуқароларга нотаниш рақамлар орқали қўнғироқ қилиниб, уларнинг пенсиялари кейинги ойдан оширилишини айтиб, пластик карта ёки паспорт маълумотларини сўраш ҳолатлари учрамоқда.

15:10 14.02.2026
Юқори Чирчиқда «Lada» ва «Damas» тўқнашди

Ҳодиса оқибатида транспорт воситаларидан бирида бўлган йўловчи тан жароҳати олиб, туман марказий шифохонасига ёткизилган.

21:35 13.02.2026
Қўмита мажлисида тиббиёт ҳамда фармацевтика соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштиришга оид қонунлар муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 13 февраль куни бўлиб ўтган Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси мажлисида бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди.

20:53 13.02.2026
Юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича вазифалар белгилаб олинди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

18:48 13.02.2026
Ўзбекистонда «100 та маҳсулот акселератори» дастури бошланади

Дастур доирасида Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё давлатларига экспортни йилига камида 25 фоизга ошириш кўзда тутилган.

16:53 13.02.2026
Такрор айтаман: ички бозордаги талабни ўзи билан юқори иқтисодий ўсишни таъминлаб бўлмайди — Президент

Давлатимиз раҳбари бу йил вазирлар, тармоқ раҳбарлари ва ҳокимларнинг асосий вазифаси янги маҳсулотлар билан янги бозорларга кириб бориш бўлишини таъкидлади.

16:41 13.02.2026
Сенаторлар томонидан жойларда навбатдаги ялпи мажлисда маъқулланган қонунлар мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда

Сенатнинг ўн учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва муҳокама қилинган масалалар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида сенаторлар ҳудудларда учрашувлар ўтказмоқда.

16:36 13.02.2026
Бу йил 50 млрд доллар хорижий инвестиция жалб қилиш бўйича режа қилинган

Президентимиз янги лойиҳалар, энг аввало, юқори қўшилган қийматли ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришга, хомашё ва энергия ресурсларидан самарали фойдаланишга, юқори даромадли иш ўринларини яратиб, меҳнат унумдорлигини оширишга хизмат қилиши кераклигини яна бир бор қайд этди.

16:00 13.02.2026
«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси лавозимидан озод этилди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси А.Султоновни лавозимидан озод этишга кўрсатма берилди.

15:42 13.02.2026
Маҳаллий корхоналар учун хомашё импорти божлари тўлиқ қайта кўриб чиқилади

Давлатимиз раҳбари кичик корхоналарнинг хомашёга эҳтиёжини аниқлаб, қайси давлатдан, қанча миқдорда ва қандай нархда олиб келиши, транспорт харажатини ҳисоб-китоб қилиб, хомашё захирасини шакллантириш вазифасини қўйди.

15:16 13.02.2026
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилиш бошланди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бошланди.

14:46 13.02.2026
Андижонда психотроп моддалар савдоси тўхтатиб қолинди

Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

14:44 13.02.2026
Шавкат Мирзиёев Оҳангарондаги маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси билан танишди

Давлатимиз раҳбари Оҳангарон туманига ташрифи давомида “Premier” маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан ҳам танишди.

14:26 13.02.2026
Давлатимиз раҳбари мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш корхонасида бўлди

Оҳангарон туманида жойлашган корхона лойиҳаси Хитой ва Германия компаниялари билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда амалга оширилаётгани, унинг умумий қиймати 36 миллион долларга тенг экани ҳақида маълумот берилди.

14:02 13.02.2026
«Ёш тадбиркорлар» чемпионати ўтказилади

Бу ҳақда Президентнинг «Стартапларни қўллаб-қувватлашнинг комплекс экотизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (ПҚ–59-сон, 11.02.2026 й.) қарорида келтирилган.

13:25 13.02.2026
Президент Оҳангарондаги микропроцессор модулларини ишлаб чиқариш лойиҳаси билан танишди

Мазкур корхонада идентификация учун мўлжалланган микропроцессор модуллари, сим-карталар, шунингдек, транспорт, ижтимоий ва халқаро тўлов карталарини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

13:24 13.02.2026
Шавкат Мирзиёев Оҳангарон туманига ташриф буюрди

Дастлаб тумандаги юқори кучланишли кабель ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти билан танишилди.

12:43 13.02.2026
«Қамчиқ» довонида автомобиллар ҳаракати тикланди

ФВВ довонда қор кўчиши хавфи сақланиб тургани боис ҳаракат яна тўхтатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

11:12 13.02.2026

Янгиликлар тақвими

Кластер