Андижонда психотроп моддалар савдоси тўхтатиб қолинди

14:44 13 Февраль 2026 Жамият
281 0

Андижон вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Билдирилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Аниқланишича, кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган 4 нафар фуқаро 6 дона «Регапен» номли дори воситасини фуқарога 480 минг сўмга сотган вақтида қўлга олинган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаролар Ш.Б. ва Н.Д.нинг автотранспорт воситалари кўздан кечирилиб, сотиш мақсадида олиб келинган 310 дона «Тропикамед» ва «Регапен» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер