«Қамчиқ» довонида автомобиллар ҳаракати тикланди
Бугун, 13 февраль куни 11:00 дан бошлаб «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ФВВ ва бошқа тегишли идоралар ҳамкорлигида «Қамчиқ» довонида қор кўчкиси хавфини бартараф этиш учун зарур профилактик тадбирлар олиб борилган.
Бироқ, прогнозга кўра, бугун соат 19:00 атрофида «Қамчиқ» довони орқали транспорт ҳаракати тўхтатилиши мумкин, чунки кечга яқин қор кўчкиси хавфи яна вужудга келиши мумкин.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг