ЖССТ коронавирусга қўйилган чекловларни бекор қилишда шошилмасликка чақирди

15:30 19 Июль 2021 Дунё
1080 0

Архив сурат

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге пандемия ҳали тугамаганлигини, шунинг учун коронавирус туфайли жорий этилган чекловларни тезда бекор қилишга шошилмасликка чақирди. 

«Пандемия бизнинг руҳиятимизга ва саломатлигимизга зарар етказди. Шу боис одамлар қийин даврдан кейин дам олишни хоҳлаши табиий. Бироқ, биз ўтган йилнинг ёзида шундай ҳолатни бошдан ўтказганимизни унутмаслигимиз керак. Чекловлар тезда олиб ташланганидан кейин минтақада янги ҳолатлар ва ўлимлар сони жуда тез ўсди. Натижада бу ҳолат яна чекловларга қайтишга мажбур қилган эди», деди Клюге.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер