ЖССТ коронавирусга қарши вакциналарни янгилаш ва янгиларини яратиш қўллаб-қувватланишини маълум қилди
Иллюстратив фото
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти(ЖССТ)нинг коронавирусга қарши вакцина таркиби бўйича техник маслаҳат гуруҳи коронавирус ва унинг тарқалишининг олдини олиш учун қўшимча дори воситаларини ишлаб чиқиш зарур деб топди. Бу ҳақда ташкилот сайтида эълон қилинган баёнотда қайд этилган.
"Бундай дорилар мавжуд бўлмагунча, шунингдек, "SARS-CoV-2" билан боғлиқ вазият барқарорлашмагунча "COVID-19"га қарши мавжуд вакциналарнинг таркибини янгилаш лозим бўлиши мумкин", дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ЖССТ мезонларига жавоб бериш учун препаратлар генетик ва антигеник жиҳатдан коронавируснинг ҳозирги айланма вариантига яқин бўлган штаммларга асосланган бўлиши керак.
Аввалроқ, ЖССТ Европа бўлими раҳбари Ханс Клюге яқин олти-саккиз ҳафта ичида Европа аҳолисининг 50 фоиздан ортиғи коронавируснинг "Омикрон" штамми билан касалланишини айтган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг