ЖССТ йирик биологик офат хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда
Иллюстратив фото
Суданда ҳарбийлар хавфли касалликлар намуналари бўлган марказий давлат лабораториясини эгаллаб олган. Бу ҳақда “Arab news” Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Судандаги вакили Нима Саид Обидга таяниб хабар бермоқда.
“Урушаётган томонлардан бири соғлиқни сақлаш тизимининг марказий лабораториясини тортиб олиш билан боғлиқ йирик биологик хавф мавжуд”, дея огоҳлантирмоқда ЖССТ мутахассиси.
Лабораторияда полиомиелит ва қизамиқ намуналари борлиги айтилмоқда.
Судан Қуролли кучлари ва Тезкор ҳаракат кучлари можаро ўтган ҳафта охирида уларнинг раҳбарлари ўртасидаги келишмовчиликлар натижасида бошланган. Тўқнашувлар бошланганидан бери 330 киши ҳалок бўлди, 3,2 мингдан ортиқ киши турли даражада тан жароҳати олган.
Шу йилнинг 21 апрель куни Судан қуролли кучлари мусулмонларнинг муқаддас байрами — Рамазон ҳайити муносабати билан сулҳ тузишга рози бўлган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг