ЖССТ дунёни янги пандемияга тайёргарлик кўришга чақирмоқда
Фото: Getty Images
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) инсониятни янги пандемияга тайёрланишга чақирмоқда.
Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг 73 йиллик сессияси арафасида тарқалган баёнотида акс этган.
Унда таъкидланишича, фавқулодда вазиятларга тайёргарлик кўриш нуқтаи назаридан мустаҳкам соғлиқни сақлаш инфратузилмаси бўлган мамлакатлар коронавирус тарқалишини олдини олиш ва назорат қилиш бўйича олдинга қўйилган вазифаларни тезда амалда татбиқ этишган.
«Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарлар кенг қамровли ҳамда далилларга асосланган ёндашув билан инфекция тарқалишининг олдини олишга ва назорат қилишга муваффақият бўлишди», дейилади баёнотда.
Ҳужжатда, шунингдек, фавқулодда вазиятларга яхшироқ тайёргарликни биринчи ўринга қўйиш зарурлиги ҳамда тиббиёт ходимларини «муносиб рағбатлантириш» билан таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг навбатдаги сессияси 9-14 ноябрь кунлари телеконференция шаклида бўлиб ўтади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг