ЖССТ делегациясининг Хитойга кириш санаси маълум бўлди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассисларидан иборат делегация 14 январь куни Хитойга ташриф буюради. Гуруҳ коронавируснинг янги турини келиб чиқиш сабабларини ўрганади. Бу ҳақда Хитой Гигиена ва соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси баёнотида маълум қилинган.
«Ташриф давомида мутахассислар хитойлик олимлар билан биргаликда текширув ўтказадилар», дейилади баёнотда.
«РИA Новости» нашри хабарига кўра, делегация таркибига Япония, Қатар, AҚШ, Германия, Вьетнам, Aвстралия, Нидерландия, Буюк Британия, Россия ва Дания давлатлари мутахассислар киритилган.
5 январь куни ЖССТ бош директори Тедрос Гебрейесус Хитой ҳукумати халқаро илмий экспертлар гуруҳининг мамлакатга киритиш масаласини кечиктираётганидан ҳафсаласини пир бўлганини айтиб ўтган эди.
Кейинчалик ХХР Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили бу ҳолатни пандемия шароитидаги хориж мамлакатлари фуқароларини мамлакат киритиш тартиб-қоидалари билан боғлиқ эканлиги билан изоҳлаган эди.
2020 йил декабрь ойининг охирида “Associated Press” журналистлари текширув натижалари эълон қилинди. Унда ХХР расмийлари коронавирус бўйича олиб борилган барча тадқиқотларни давлат сири қаторига киритишга ҳаракат қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг