Жорий йилнинг шу даврига қадар коррупцион ҳолатлар бўйича 71 та мурожаат келиб тушган

15:59 05 Декабрь 2023 Жамият
320 0

АОКАда ўтказилган брифингда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Фахриддин Ҳайитов тизимда коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Коррупцияга қарши курашиш ички назорат тузилмалари томонидан жорий йилнинг шу даврига қадар 35 та ҳолатда хизмат текширувлари ўтказилган. Шу жумладан:

25 нафар ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган.

10 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган.

2 та ҳолатда жарима жазоси тайинланган.

2 та ҳолатда таркибида жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумотлар юборилган.

Коррупцияга қарши курашиш ва унга муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича жойларда 450 та тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги соҳасида қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, меҳнат.uz сайти орқали “онлайн маслаҳатчи”га ёки 71-203-01-59 рақамли “Ишонч телефони” орқали бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер