Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи давомида 2 мингдан ортиқ вояга етмаган болалар жиноятдан жабрланган

19:11 20 Июль 2025 Жамият
300 0

Жорий йилнинг дастлабки 6 ойи мобайнида икки мингдан ортиқ вояга етмаган болалар жиноят оқибатида жабрланган. Бу ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Telegram-каналида маълумот берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 6 ойи давомида жами 2 минг 97 нафар вояга етмаган болалар жиноятдан жабрланган. Зўравонликдан ҳимоя сўраб мурожаат қилган 225 нафар вояга етмаган бола давлат ҳимоясига олиниб, уларга ҳимоя ордери расмийлаштирилган.

«Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ваколатли ташкилот сифатида ҳар бир ҳолатни назоратга олади. Бола ҳимоясини таъминлаш билан бирга, унга психологик, ҳуқуқий ва тиббий ёрдам кўрсатади, оиласи билан комплекс иш олиб боради. Биз нафақат болани ҳимоя қиламиз — балки унинг ҳолатини тиклашга ҳаракат қиламиз», — дейилади агентлик хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер