Жорий йилнинг 9 ойи якуни билан 24 185 та хонадонли 602 та кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган

17:00 05 Октябр 2023 Жамият
926 0

Фото: Архив сурат

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда иқтисодиёт ва молия вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Акбаржон Ниғматов маълум қилди.

Хусусан, уйлар қурилиши кўпайиши Сурхондарё, Самарқанд, Фарғона ва Навоий вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.

Таҳлилларга асосан қурилаётган кўп қаватли уй-жойларнинг қаватлилиги ошиб бормоқда ўтган йилда қурилган уйларнинг ўртача қаватлилиги 5 қаватни ташкил қилган бўлса, жорий йилда кўрсаткич 7 қаватга тўғри келмоқда.

Шу билан бирга, Кадастр агентлигининг маълумотига асосан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида бирламчи бозордаги (дастурлар ва ундан ташқари) сотилган хонадонлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 162 фоизга ўсган.

2023-йилнинг май-сентябрь ойларида субсидия бўйича
29 минг 485 тасига ижобий хулосалар тақдим этилган.

Бугунги кунгача, ипотека кредитлари бўйича жами 10 минг 537 нафар фуқарога 337 млрд сўмлик субсидия маблағлари тўлаб берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер