Жорий йилнинг 7 ойида АҚШга сафар қилган ўзбекистонликлар сони ҳақида маълумот берилди

16:48 15 Сентябр 2025 Жамият
224 0

2025 йилнинг январь-июль ойларида жами 8 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда АҚШга сафар қилган. Бу ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълумот берди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 7 ойида АҚШга сафар қилган Ўзбекистон фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича қуйидагича тақсимланган:

  • сайёҳлик – 5 683 нафар;
  • қариндошларни йўқлаш – 1 978 нафар;
  • ўқиш – 179 нафар;
  • хизмат юзасидан – 104 нафар;
  • даволаниш – 23 нафар.

Қўмита маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 996 нафарга ёки 14,3 фоизга ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер