Жорий йилнинг 15 — 17 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин

10:45 15 Июнь 2022 Жамият
471 0

Illyustrativ foto

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, жорий йилнинг 15 — 17 июнь кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли Фарғона водийсининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида:

Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

Фарғона вилояти: Сўх, Фарғона, Бешариқ туманларида;

Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Шу муносабат билан ФВВ тоғли ва тоғолди ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олиш масканларида дам олувчилар ва ушбу ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш бўйича огоҳлантиради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер