2020 йилда 42 нафар журналист профессионал фаолиятини бажараётган пайтда ўлдирилган

22:21 12 Декабрь 2020 Дунё
1002 0

2020 йилда дунё бўйлаб 42 журналист ўз хизмат вазифасини бажариш пайтида ўлдирилган.

Бу ҳақда Халқаро журналистлар федерациясининг йиллик ҳисоботида маълум қилинди. Бундан ташқари, 235 журналист профессионал фаолияти учун ҳибсга олинган.

Журналистлар энг кўп ўлдириладиган мамлакатлар рўйхатида сўнгги 5 йил ичида тўртинчи бор Мексика етакчилик қилмоқда. Ушбу мамлакатда бу йил 13 нафар журналист ўлдирилган. Йил давомида Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон, Ироқ ва Нигерияда бундай ҳолатлар ошгани кўрсатилган. Қайд этилишича, сўнгги 30 йил ичида дунё бўйлаб 2658 журналист ўлдирилган.

Кеча Афғонистонда икки кунда икки нафар журналистнинг сирли ўлими ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер