Жиззахлик велоспортчилар Қирғизистонда зафар қучди
Иссиқкўлда ўтказилган халқаро Гран-при мусобақаси жиззахлик спортчилар учун ҳақиқий зафар майдонига айланди. Қўшни Қирғизистонда кечган шиддатли баҳсларда велоспортчиларимиз нафақат медалларни шода-шода қилиб олиб келишди, балки дунёга ўз кучларини кўрсатиб қўйишди.
Мусобақанинг энг ёрқин юлдузи шубҳасиз Муҳриддин Сапаров бўлди. У финиш чизиғига биринчилардан бўлиб етиб келиб, 2 та олтин ва 1 та бронза медални бўйнига илди. Энг қувончлиси, Муҳриддин бу ғалабаси билан 2028 йилги Олимпия ўйинлари учун керакли бўлган қимматли рейтинг очколарини ҳам жамғарди. Бу дегани – Олимпия сари яна бир катта қадам ташланди!
Қизларимиз ҳам бўш келишгани йўқ. Гулҳаё Сатторова ўзининг матонати ва тезлиги билан ҳаммани қойил қолдириб, 1 та олтин ва 1 та кумуш медалга эга чиқди.
Толибжон ЭРГАШЕВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг