Жиззахда табиий сув объектидан ноқонуний фойдаланган ҳуқуқбузарга жарима белгиланди

19:27 04 Январь 2024 Жамият
967 0

Жиззах вилояти Экология бошқармаси Фориш тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан навбатдаги назорат тадбири ўтказилди. 

Тадбир давомида фуқаро И. Н. тегишли рухсатсиз қудуқ қазиб, табиий сув объектини эгаллаб олганлиги ва ўзбошимчалик билан фойдаланганлиги аниқланди. 

Ҳуқуқбузар бу билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 5, 16-моддалари, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 115-моддаси талабларини бузган. 

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 74-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. И. Н. БҲМнинг 3 баравари, яъни 990 минг сўм жарима тўлайдиган бўлди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер