Жиззахда коррупцияга қарши курашиш ва профилактика ишлари самарадорлиги ўрганилди

20:25 12 Март 2026 Сиёсат
314 0

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳаким Эшмуратов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан 2025 йил 20 май куни мазкур туманда ўтказилган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши йиғилишида белгиланган вазифалар ижроси ўрганилди.

Ўрганишлар доирасида туман маҳаллаларида хавфсиз муҳитни шакллантириш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий профилактика тизимини кучайтириш ҳамда коррупцияга, жумладан, маиший коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилинди.

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди ташкилотлар, «маҳалла еттилиги» вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик иштирокида жойларда эришилган натижалар ва мавжуд камчиликлар муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги «Тоғчилик» маҳалласида бўлиб, профилактик чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, аҳоли билан яқин мулоқотни кучайтириш, жиноятчиликка сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш, давлат хизматларини кўрсатишда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, маиший коррупция ҳолатларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ўрганишлар якунида маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш, уни келтириб чиқараётган шарт-шароитларни бартараф этиш, маиший коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратишга қаратилган тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер