Жиззахда икки нафар газчи пора билан қўлга олинди
Жиззах вилоятида далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Мазкур шахслар Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган. Аниқланишича, «Шароф Рашидовтумангаз» газ таъминоти бўлими газчилари Ж.А. ва Ғ.Х. ўзаро тил бириктирган.
Шундан сўнг, фуқаро Д.И.га гўёки хонадонидаги табиий газ ҳисоблагичи бузилганини айтиб, ушбу ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирмаслик эвазига 10 млн сўм талаб қилган. Улар 5 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритишга ҳам эришган.
Қайд этилишича, тадбир давомида улар томонидан 5 млн сўмнинг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг