Жиззахда ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда

18:08 03 Март 2022 Жамият
993 0

Фото: «Халқ сўзи»

Бугун, 3 март куни Жиззах шаҳрида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамда Электрон кооперация портали маркази ҳамкорлигида қурилиш материаллари, енгил саноат, автомобилсозлик, электротехника, фармацевтика соҳалари учун маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик ва ҳудудий корхоналар иштирокида тармоқлараро саноат ярмаркаси ўтказилмоқда.

Халқ сўзи

Ярмаркага 700 дан зиёд йирик ва ҳудудий корхоналар вакиллари ташриф буюрган бўлса, уларнинг 142 таси 3 минг турдан ортиқ импорт ўрнини босувчи маҳсулотларини намойиш этяпти.

— Йирик тармоқ корхоналари ва кичик бизнес субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлашга кўмаклашувчи ушбу анъанавий ярмарка биз учун катта имконият майдонидир, - дейди ярмарка иштирокчиси Тошкент вилояти Зангиота туманидаги “Shoh elegant tekistel” оилавий корхонаси раҳбари Мафтуна Қорабоева.

— Ярмарка давомида биз ҳам бир неча миллион сўмлик шартномаларни имзолашни кўзлаб турибмиз. Бу эса ишлаб чиқариш қувватимизни оширишга, янги иш ўринларини яратишимизга туртки беради.

Маълумот учун. Жиззах вилоятида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилда 7,4 триллион сўмни ташкил этган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 10,0 триллион сўмга етиши кутилмоқда.

Толибжон ЭРГАШEВ,

«Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер