Жиззахда гулчи аёл танлов ғолиби бўлди

14:35 22 Август 2022 Жамият
578 0

Фото: Халқ сўзи

«Ишбилармон аёл» анъанавий кўрик-танловининг Жиззах вилоят босқичида бу йил фаолиятини ҳаваскор гулчиликдан бошлаган, ҳозирги кунда Шароф Рашидов туманидаги «Гулчи опа» кластер хизмати бошқарувчиси бўлиб ишлаётган Озода Эргашева ғолибликни қўлга киритди.

— Кластеримизда асосан ишсиз аёллар ва қизлар бандлигини таъминлашга эътибор қаратилади, — дейди Озода Эргашева. — Ҳозирги кунда кластеримизда 114 та иш ўрни бўлса, уларнинг 50 таси «Аёллар дафтари»га, 35 таси «Ёшлар дафтари»га киритилганларга ажратилган. Шунингдек, эҳтиёжманд опа-сингилларимиз учун 50 дан зиёд мавсумий иш ўринлари мавжуд.

Танловда 2-ўринга Зафаробод туманидаги «Боғбоши» фермер хўжалиги раҳбари Сагадат Халимова, 3-ўринга зарбдорлик «Гули чарос» хусусий корхонаси раҳбари Гулнора Тангирбердиева муносиб деб топилди.

Толибжон ЭРГАШEВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер