Жиззах вилоятида “Cobalt” автобусга бориб урилди
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида, 5 октябрь куни “Cobalt” ҳайдовчиси машинани бошқараётганида ухлаб қолган. Бу ҳақда вилоят йўл ҳаракати хафвсизлиги бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 39 ёшли “Cobalt” ҳайдовчиси машинани бошқараётган вақтда ухлаб қолиб, кетаётган автобусга бориб урилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Шунингдек, воқеа жойида “Cobalt” салонида бўлган 2 йўловчи ҳалок бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг