«Жасорат мактаблари»нинг янги ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Жасорат мактаблари»нинг 2026-2027 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. Бу ҳақида Таълим назорати Telegram-канали маълум қилди.
Унга кўра, мамлакатимиздаги 208 та «Жасорат мактаби»нинг ҳар бирига 26 нафардан, жами 5 минг 408 нафар ўқувчи қабул қилиниши белгиланган.
Маълумот учун, «Жасорат мактаблари»га ҳужжатлар қабули жорий йилнинг май июнь ойларида амалга оширилиши режалаштирилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг