Жаслиққача қўшимча поездлар қатнови ташкил этилади
Қорақалпоғистон Республикасининг чекка ҳудудидаги Жаслиқ бекатигача борадиган йўловчилар учун қулайлик яратиш мақсадида жорий йил октябрь ойида қўшимча поездлар қатнови амалга оширилмоқда.
"484 -сонли ушбу йўловчи поезди 2020 йил 15, 19, 22, 25, 29 ва 30 октябрь кунлари Тошкент марказий вокзалидан соат 23:20 да жўнайди. Мазкур поезд ҳаракати давомида Самарқанд, Бухоро, Мискен, Қўнғирот вокзаллари орқали ўтиб Жаслик бекатигача боради.
Йўловчилар чипталарни электрон шаклда ҳам сотиб олишлари мумкин" дейилади "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг