Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Иллюстратив фото
Ижтимоий тармоқларда Жанубий Кореяда Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида турли маълумотлар тарқалди. Ўзбекистоннинг ушбу давлатдаги элчихонаси вакиллари мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Дипломатларнинг маълум қилишича, ҳамюртимиз К.Н.нинг вафоти муносабати билан Жанубий Корея миллий полиция агентлигининг масъул ходимлари билан доимий мулоқот олиб борилмоқда.
Жанубий Корея томони хабарига кўра, айни пайтда фуқаронинг вафоти юзасидан мутасадди соҳа вакиллари томонидан текширув ва экспертиза ишлари давом эттирилмоқда. Дастлабки текширув натижалари унинг ўлимида қотиллик аломатлари йўқлигини кўрсатган.
Қайд этилишича, Жанубий Корея ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ушбу фуқаронинг ўлими ҳолатига тўлиқ ойдинлик киритилганидан кейин қўшимча ахборот берилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг