Жанубий Кореяда бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари огоҳликка чақирилди

21:49 03 Декабрь 2024 Жамият
630 0

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси ушбу мамлакатда бўлиб турган фуқароларни огоҳликка чақирди.

Гап шундаки, бугун, 3 декабрь куни Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат эълон қилинди.

«Бугунги кунда Жанубий Кореяда юзага келаётган ички сиёсий вазиятдан келиб чиққан ҳолда, барчангизни турли хил митинглар ва намойишларда иштирок этмасликка, одамлар гавжум жойларга бормасликка, ўзингизнинг шахсий хавфсизлигингиз ва соғлигингизни эҳтиёт қилишга чақириб қоламиз», дейилади хабарда.

Элчихона шунингдек, зарурат бўлган ҳолатда қуйидаги телефон рақамга мурожаат қилишингиз сўраган:

+82 10 3213 4505
+82 10 2909 4334

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер