Жанубий Корея Украинага радиациявий, кимёвий ва биологик қуроллардан ҳимоя воситалари етказиб беради
Фото: AP
Жанубий Корея Украинага 1,1 миллион долларлик газ ниқоблари ва фильтрларни юборади
Жанубий Корея Украинага ёрдамнинг навбатдаги партияси сифатида 1,1 миллион долларлик ҳимоя ниқоблари ва фильтрларни юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Мудофаа вазирлигига таяниб, "Yonhap" агентлиги хабар бермоқда.
Ҳарбий департамент вакилининг сўзларига кўра, учинчи ёрдам партиясида радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя учун зарур бўлган буюмлар етказилади. Ушбу воситалар келаси ойда Украинага етиб келади.
Жанубий Корея аллақачон Украинага бир миллион долларлик гуманитар ёрдам етказиб берган ва қўшимча ёрдам кўрсатиш имкониятларини кўриб чиқишга ваъда берган. Хусусан, Сеул Киевга 30 миллион доллар миқдорида моддий ёрдам беришни таклиф қилган.
Аввалроқ мамлакат президенти Юн Сок Ёл Корея Украинадаги вазият туфайли Россияга халқаро босим кампаниясида фаол иштирок этиши кераклигини айтган эди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Сеул Киевга 10 миллион доллар ажратган, бу ҳар бир украиналик учун 20 центдан тўғри келади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг