«Жаннат калитлари қўлингизда» — Ғофуржон Мирзаев
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев вилоят сектор раҳбарлари билан биргаликда Сирдарё туманидаги «Мурувват» ногиронлиги бор аёллар интернатида бўлди.Айтиш лозимки, кейинги йилларда ушбу ижтимоий-тиббиёт масканида кенг кўламдаги таъмирлаш-қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.Интернат яшовчиларининг шароити уй муҳитига яқинлаштирилди.

Вилоят раҳбари бу борада яна бажарилиши керак бўлган вазифалар бўйича тавсиялар берди.Сўнгра барча бўлимларда бўлиб,каттаю кичикни яқинлашаётган Янги йил байрами билан табриклади. Интернатда яшаётганларнинг барчасига совға-саломлар улашилди, байрам дастурхони ёзилди ва жонлиқ сўйилиб,Қуръон тиловати бахшида этилди.

Ғофуржон Мирзаев туғилганидан буён тўшакка михланган болалар ва ўсмирлар яшаётган хонада энага Моҳира

Аҳмадали ШEРНАЗАРОВ,
(«Халқ сўзи»).
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг