Жамшид Ходжаев Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан учрашув ўтказди

13:43 16 Август 2022 Сиёсат
1111 0

Жорий йилнинг 15 август куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаевнинг Саудия Арабистони инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Саудия Арабистонига бўлажак давлат ташрифига биргаликда тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги аниқ лойиҳаларни назарда тутган ҳолда олий даражадаги ташрифнинг кун тартибини иқтисодий жиҳатдан бойитишни батафсил кўриб чиқдилар. Бундан ташқари, Ўзбекистонга қўшимча Саудия Арабистони инвестицияларини жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. Янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишда яқин ҳамкорлик қилишга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Ўзаро муносабатларни фаоллаштиришнинг мавжуд имкониятларининг таҳлили натижаларига кўра, кутилаётган олий даражадаги ташриф мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни сифат жиҳатидан янги даражага олиб чиқишига ишонч билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер