Жалақудуқлик ҳайдовчи 41 та жарима тўлади

15:08 10 Октябр 2024 Жамият
204 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш мақсадида тартиблар қанчалик кўп ўрнатилмасин, афсуски, жаримага тортилган ҳайдовчилар сони ҳам, тўловлар миқдори ҳам тобора ортиб бормоқда. Мисол учун, Жалақудуқ туманида яшовчи Ф.С. ни олайлик. У бошқарувидаги «Tracker» автомашинасида 41 марта қоидабузарлик содир этганлиги қайд этилди. Натижада бирданига 25 млн. сўмдан юқори миқдорда маъмурий жарима тўловини тўлашга мажбур бўлди.

— Бундан ташқари, бу фуқаро банкдан олган кредит қарзларини ҳам қайтармай юрган экан, — дейди Мажбурий ижро бюросининг тумандаги бўлими ижрочиси Жасурбек Мамаюсупов. — Бир неча бор огоҳлантиришлар натижа бермагач, унинг бошқарувидаги автомашинани хатлаб қўйишга тўғри келди.

Айни пайтда фуқаро жарима тўловидан қутулиб, банкдаги кредит тўловини тўлаш чорасини кўрмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер