Жак Ширак вафот этди
Франциянинг собиқ президенти Жак Ширак вафот этди. Бу ҳақда унинг оила аъзолари BFM TVʼга маълум қилди.
У 86 ёшда эди.
Маълумот учун, Жак Ширак 1932 йилнинг 29 ноябрь кунида таваллуд топган. У 1995 йилнинг 17 майидан бошлаб 2007 йилнинг 16 майига қадар Франция президенти лавозимида фаолияти олиб борганди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг