Зеленский аёлларни ихтиёрий равишда ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Архив сурат
Украина президенти Владимир Зеленский аёлларни ихтиёрий равишда ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ҳужжатга кўра, украиналик хотин-қизларнинг касби ҳарбий рўйхатга олиш мутахассислигига тўғри келса ва ёши ҳамда саломатлиги имкон берса, улар ўз хоҳишига кўра ҳарбий рўйхатга олиниши мумкин.
Шу билан бирга, аввалроқ маълум бўлганидек, тиббиёт ёки фармацевтика ихтисослиги бўлган Украина фуқаролари бундай танлаш эркинлигига эга бўлмайдилар. Яъни улар ҳарбий хизматга рўйхатдан ўтишлари зарур бўлади.
Украина қонунчилари тушунтиришича, Киев ортиқча ижтимоий кескинлик ва ҳарбий бурчга салбий муносабатни шакллантиришдан қочиш истаги туфайли мамлакатдаги барча хотин-қизларни рўйхатга олмасликка қарор қилган.
Сентябрь ойида Украина Мудофаа вазирлиги аёлларни ҳарбий рўйхатга олиш муддатини 2023 йил 1 октябргача кўчиришга қарор қилгани маълум бўлган эди. Рўйхатга 7 та касб ва 14 та мутахассислик, жумладан, кимё, биология, телекоммуникациялар бўйича мутахассислар ҳам киритилган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг